БАХШИЛАРИМИЗ ҲАҚИДА БИЛАМИЗМИ?

Асрлар оша сайқалланиб бизгача халқ қахрамонлари, тарихимизнинг бус бутун етиб келишида бахшичилик санъанинг ўрни беқиёс. Халқ тилидан ўтиб келаётган термалар улғайиб келаётган ёш авлодга Ватанга садоқат, оилага меҳр, жасурлик ва мардлик туйғуларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу термаларни эса маҳорат билан етказиб берадиган санъат усталари эса бахшилардир.

 Бахши – терма, қўшиқ ва достонларни сақловчи, ёддан куйловчи, айтувчи, авлоддан-авлодга етказувчи санъаткор, халқ достончиси. Унинг ширали овози, дўмбирасидан таралаётган куй инсон қалбини беихтиёр тўлқинлантиради, жунбушга келтиради. Бахши халқ турмуши ва маданиятини, ўзи яшаб турган юрт тарихини ва бирор чолғу чалишни билиши, хонандалик санъатини пухта эгаллаган бўлиши керак. У жонли халқ тилининг турли шаклларидан, сўз ўйинлари ва қочиримларидан, халқ мақоллари ва ибораларидан унумли фойдалана олиши лозим.
Тингловчиларни ром этувчи оҳанг топа билиш, достонни жозибали ва қизиқарли қилиб айтиш достон айтишнинг асосий талабларидан. Бу эса, ўз навбатида табиий истеъдод, кучли идрок, мунтазам равишда қунт ва чидам билан машқ қилишни талаб этади. Она юртга садоқат, муҳаббат, дўстлик, биродарлик, қаҳрамонликни тараннум этувчи хилма-хил мазмундаги достонларни бахшилар севиб куйлайдилар. Бахшилар томонидан ижрочилик ижоди бахшичилик санъати дейилади. Масалан, Пўлкан шоир етмишдан ортиқ достонни ёддан билган. Ҳар бир достон икки-уч минг сатрдан тортиб, ўн-ўн беш, ҳатто йигирма минг мисрагача шеърни, қарийб шунча назм қисмни ҳам ўз ичига олишини ҳисобга олсак, халқ бахшиларининг салоҳияти, ҳайратомуз ёдлаш ва эсда сақлаш қобилияти, ижод қилиш қудрати ўз-ўзидан аён бўлади. Ўзбекистон халқ бахшилари Бола бахши Абдуллаев, Шоберди Болтаев, Абдуназар Поёнов, Боборайим Маматмуродов, Қора бахши Умиров, Абдуқаҳҳор ва Абдумурот Раҳимовлар, Шомурод Тоғаев, Зиёдулла Исломов, Норбек бахши Абдуллаев, Қаландар бахши Норметов, Қодир бахши Раҳимов бетакрор ижролари билан бахшичилик санъати ривожига муносиб ҳисса қўшдилар.

Маълумотлар асосида Мастура Хамроева тайёралди.

Комментарии