Бахшичилик ва достончилик йўналишлари янги босқичда

2018 йил 26 апрел Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бахшичилик  ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул вилинди. Ушбу қарор ушбу йўналишларни янги босқичга кўтарди.

Бахшичилик ва достончилик санъатининг тарихи, бахшилар ва достончилар ижодини мукаммал ўрганиш, бу борада фундаментал тадқиқотлар олиб бориш, халқ оғзаки ижоди ёдгорликларини тўплаш, нашр этиш борасида олдимизга қўйилган ишлар талайгина. Халқимизнинг юқсак бадиий ижоди бўлган бахшичилик ва достончиликни тарғиб қилишда ушбу қарор муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу қарор асосида бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси» тасдиқланди.
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида бахшичилик ва достончилик йўналиши бўйича махсус синфлар очиш ҳамда мазкур мусиқа ва санъат мактаблари ўқув режасига ва штат жадвалига ўзгартиришлар киритиш  белгиланди. Болалар мусиқа ва санъат мактабларидаги бахшичилик ва достончилик йўналиши бўйича махсус синфларни ўқув дастурига мувофиқ ўқув қўлланмалари ва адабиётлари билан таъминланмоқда.
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказини бахши-шоирлар томонидан яратилган ва ижро этилаётган достон, терма, айтимларни сифатли ёзиб олиш ва тарғиб этиш учун зарур бўлган овоз ёзиш ҳамда замонавий видеотехника воситалари билан таъминлаш вазифалари  белгиланди.

Мастура Ҳамроева

Комментарии